"Атлетико" Альваресни "Арсенал"га қанчага сотишга тайёрлиги маълум

25 авг 2026, 10:15
"Арсенал" Испаниянинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш учун 150 миллион евро (128.4 млн фунт) сарфлашига тўғри келади.

Бутун ёз давомида "Атлетико" Альвареснинг сотилмаслигини таъкидлаб, Ла Лигадаги рақобатчилари — "Барселона" ва "Реал" томонидан билдирилган қизиқишларни тўсиб келди.

Бироқ "The Athletic" нашрига "Атлетико" раҳбариятига яқин манбалардан маълум бўлишича, Мадрид клуби Альваресни кўрсатилган 150 млн евро эвазига Ла Лигадан ташқарига сотишга тайёр.

Бундай сумма Альваресни Премьер-лига тарихидаги энг қиммат харидга айлантирган бўлар эди, аммо "Арсенал"нинг асосий муаммоси — бу пул эмас.

Альварес "Барселона" ҳақида орзу қилишини сир тутмайди, шунинг учун "Арсенал" 26 ёшли аргентиналик футболчи 2022 йилдан 2024 йилгача "Манчестер Сити"да тўп сурган Англия Премьер-лигасига қайтишга ҳақиқатан ҳам қизиқиш билдирган тақдирдагина рекорд даражадаги таклифни илгари суришга тайёр бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic