"Атлетико" "Ал Ҳилол" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher Ostonov
31 янв 2026
"Атлетико" "Ал Ҳилол"нинг 22 ёшли ҳужумчиси Маркос Леонардони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Испания ва Саудия Арабистони клублари бразилиялик футболчини ижарага олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Форвард жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида 15 та ўйинда 9 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovMuallif
Manba: x.com/MatteMoretto