

"Атлетик" ҳимоячиси 16 мавсум давомида клуб шарафини ҳимоя қилди. У 2009 йилнинг июлида "Алавес" сафидан ўтганди.
Де Маркос жамоа тарихида ўйинлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди – 560. У бир неча кун олдин бу кўрсаткич бўйича Икер Муниаиндан ўтиб кетди, етакчилик эса Хосе Анхель Ирибарда (614та ўйин)га тегишли.
"Атлетик" сардори Испания кубоги ва икки бор мамлакат Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.



