"Аталанта" Лондон клуби футболчисини сотиб олади

13 июн 2019, 20:47
"Челси" ярим ҳимоячиси Марио Пашалич фаолиятини Италияда давом эттиради.

Бергамоликлар 24 ёшли хавбекни "Челси"дан 15 миллион евро эвазига сотиб олишади. Пашалич ортда қолган мавсум "Аталанта" сафида ижара асосида ўйнади — 33 ўйин, 5 гол, 4 ассист.

Ундан аввал, "Челси" хорватияликни Москванинг "Спартак" клубига ижарага берганди. 



Манба: twitter.com/NicoSchira