

Таъкидланишича, “Аталанта” ҳужумчиси Дуван Сапата Колумбия терма жамоаси сафида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Сапата Чили термасига қарши баҳсда сонидан жароҳат олган. Энди у камида 3 ҳафта майдонга туша олмайди. Натижада Дуван “Аталанта” сафида ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши (22 октябр) баҳсни ўтказиб юборади.
28 ёшли Сапата жорий мавсум барча мусобақаларда 9 та ўйин иштирок этиб, 7 та гол урди ва 3 та ассистни амалга оширди.



