

Унаи Эмери шогирдлари шанба оқшомида АПЛнинг 18-турида сафарда "Челси"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу орқали Бирмингем клуби кетма-кет 11 ғалаба қайд этиб, 1914 йилда амалга оширилган рекордни такрорлади. Бундай серия 1897 йилда ҳам бўлган.
30 декабрь куни "Астон Вилла" навбатдаги учрашувини АПЛ пешқадами "Арсенал" майдонида ўтказади.



