

"Астон Вилла" бош мураббийи Дин Смит жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва 23 ёшли форвард жамоани кучайтира олишига ишонади. Футболчининг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бэйли 2017 йилда "Генк"дан 13,5 миллион евро эвазига трансфер қилинганди. Ўтган мавсумда у 40 учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урган ҳамда 11 та голли узатмани амалга оширган.



