Асрор Алиқулов: "Ўзбекистон кубоги жамоамизга катта тажриба беради"

Aslanov Jasurbek
23 июл 2020
Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида "Локомотив", "Бухоро", "Суғдиёна" билан биргаликда "С" гуруҳидан жой олди.

Айни пайтда "Шўртан" жамоасида бош мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Асрор Алиқулов қуръа ва рақиблар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ўзбекистон кубогидаги бош мақсадимиз Суперлига жамоаларига қарши майдонга чиқиш эди. Расмий ўйин барибир бошқача бўлади. Кучли жамоалар билан тўп тепиш футболчиларимизнинг ўсишига ва катта тажриба тўплашига ёрдам беради. Ўз имкониятларимизни ва ўйинимиздаги камчиликларимизни кўриб олишимиз мумкин.

"Локомотив" ва "Суғдиёна" таркибида юқори савиядаги ижрочилар етарли. Кубок баҳслари қизиқарли ва шиддатларга бой тарзда ўтади деб ўйлайман. Биз ҳам муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз",- дейди Асрор Алиқулов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia