Аслиддин Абдиевнинг голи “Насаф-2”га ғалаба келтирди

Бугун мамлакатимиз футбол майдонларида Ўзбекистон биринчилигининг 5-туридан жой олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.


Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” жамоамиз Тошкентда “Пахтакор-2” жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувдаги ягона голни, жамоамиз сафига мавсум бошидан келиб қўшилган ёш ва иқтидорли ҳужумчи Аслиддин Абдиев томонидан 49-дақиқада киритилди. Ҳисоб учрашув охиригача сақланиб қолди ва жамоамиз мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди.

Аслиддин Абдиев эса ўз ҳисобига мавсумдаги 2-голни ёзиб қўйди. Нурали Султонов шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг турнир жадвалидаги мавқиеларини ҳам яхшилаб олишди. Жамоамиз 10-ўриндан 5-ўринга кўтарилди.

“Насаф-2” жамоамиз навбатдаги 6-тур учрашувини ҳам сафарда ўтказади, улар бу сафар “НБУ-Осиё” жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув 30 апрел шанба куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон биринчилиги, 5-тур

"Пахтакор-2" - "Насаф-2" 0:1

27.04.2016. Тошкент ш., “Чилонзор” СМ

Гол: 19.Аслиддин Абдиев, 49’-0:1.


Manba: fcnasaf.uz