Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"

Sherzod Nurmatov
10 июл 2025
Эроннинг "Истиқлол" клуби сафига қўшилган ҳимоячи Рустам Ашурматов қишда "Манчестер Сити" футболчисига айланган Абдуқодир Хусанов ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистонлик футболчининг АПЛга, айниқса, "Манчестер Сити"га йўл олгани жуда ёқимли бўлганди. Ушбу трансфердан кейин Абдуқодир ўзгариб қолгани йўқ. У жуда камтарин ва уятчан йигит", – деди Ашурматов "Чемпионат" нашрига берган интервьюсида.

Футболчининг ишончи комилки, Ҳусанов ҳали ўсади, чунки "Манчестер Сити"да олдинга силжимасликнинг иложи йўқ.

21 ёшли Ҳусанов "шаҳарликлар" таркибида 10 учрашувда қатнашиб, 1 та гол урди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Championat.com