

Ўйин Майамидаги "Хард Рок" стадионида бўлиб ўтди ва баҳс 3:2 ҳисобида каталонияликлар ғалабаси билан якунланди.
Перес ва Бартомеу бир-бирига футболчиларнинг имзоси туширилган футболка совға қилишди. Каталония клуби президенти "Реал"нинг кумуш эмблемасига ҳам эга бўлди.
Учрашувда НФЛ клуби "Майами Долфинс" клуби эгаси Стивен Росс ҳам иштирок этиб, у раҳбарларга шлем совға қилди.




