АS. Карим Бензема “Реал Мадрид”ни тарк этишга яқин

Alisher
31 май 2023, 08:12
АS нашрининг маълум қилишича “Реал Мадрид” сардори Карим Бензема ёзда жамоани тарк этади.

35 ёшли ҳужумчига Саудия Арабистонидан таклиф бор. Футболчига арабистонликлар солиқларсиз 2 мавсум учун 200 миллион доллар тўлашга рози. Шунингдек, футболчи Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ариза элчиси сифатида катта маблағ ишлаб олиш имкониятига эга бўлади.

 Бензема “Қироллик клубида” 2009 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жорий мавсумда Испания чемпионатида 23 та учрашувда майдонга тушди ва 18 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.


AlisherМуаллиф
Манба: AS