

Жаҳон чемпионати саралаш босқичида иштирок этаётган Туркманистон терма жамоаси 29 март сешанба куни сафарда Ҳиндистон миллий терма жамоасига қарши навбатдаги учрашувни ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, А.Геворкян тўп тепадиган Туркманистон миллий терма жамоаси “D” гуруҳида жой олган бўлиб, шу пайтгача еттита учрашув ўтказган, улар ҳисобида 10 очко бор ва гуруҳда учинчи ўринни банд этиб туришибди.
Жамоа сардори Артур Геворкянга миллий терма жамоаси сафидаги фаолиятига ҳам омад тилаб қоламиз.



