

Турнирнинг умумий босқичидаги 7-тур учрашуви 20 январдан 21 январга ўтар кечаси Миланда бўлиб ўтади ва ўйин кунининг энг муҳим баҳсларидан бири сифатида баҳоланмоқда.
"Биз яна Чемпионлар Лигасидамиз. Бироз вақт ўтиб, мусобақага қайтдик ва навбатдаги ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Бу турнирда юз фоизли натижа қайд этяпмиз ва олдимизда "Интер"га қарши сафар ўйини турибди — биз улар билан ўтган мавсумда ҳам тўқнаш келганмиз.
Ҳар бир учрашувга ягона мақсад — ғалаба учун тайёрланамиз ва эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас.
Таркиб танловига келсак, албатта, зич тақвим ва кетма-кет тўртинчи сафар ўйини бўлиши эътибор талаб қилади. Бироқ биз бунга хотиржам ёндашяпмиз ва футболчиларнинг тайёргарлиги ҳамда тактик вазифалардан келиб чиқиб қарор қабул қиламиз", – деди Артета матбуот анжуманида.
"Интер" – "Арсенал" учрашуви Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.



