Аршавин ва Бистров С лицензиясини қўлга киритишди

21 фев 2019, 21:12
“Зенит”нинг собиқ футболчилари Андрей Аршавин ва Владимир Бистров бугун С мураббийлик лицензиясига эга бўлишди, дея хабар бермоқда Питер клуби матбуот хизмати.

С мураббийлик категорияси болалар ва ўсмирлар жамоасида мураббийлик қилиш ҳуқуқини беради. Илгарироқ бу икки собиқ футболчи D лицензияни қўлга киритишганди.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Зенит” футбол академияси қошида мураббийлар малакасини ошириш маркази 2018 йилнинг октябридан бошлаб фаолият юритмоқда. Ушбу марказда мураббийлар D, C ва B (ўсмирлар) лицензияси учун таҳсил олишлари мумкин.


Манба: "Зенит" ФК расмий сайти