

"Мен "Реал" ўйинчисиман ва дунёдаги ҳар қандай футболчи шундай клуб сафида ўйнашни хоҳлайди. Менинг "Реал" билан 3 йиллик шартномам бор ва бу клуб муваффақиятли карьера учун идел клубдир.
Англия Премьер-лигаси Испанияникидан кеч бошланади, биз эса 20 июндан бошлаймиз. 48 соат олдин коронавирусни текширишди ва ҳаммамиз соғ-саломатмиз", - дейди Себальос.
Себальос жорий мавсум "Арсенал" сафида барча мусобақаларда 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



