"Арсенал"нинг Европа Лигаси доирасидаги ўйини қиролича Елизавета II нинг вафоти туфайли қолдирилди

Sherzod Nurmatov
12 сен 2022, 18:08
Қиролича Елизавета II нинг ўлими нафақат Англияда, балки еврокубокларда ҳам футбол тақвимига таъсир қилди.

Душанба куни УEФА Европа Лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган "Арсенал" ва ПСВ ўртасидаги ўйин кечроқ санага қолдирилгани ҳақида хабар берди. Сабаб – Лондондаги дафн маросими.

"Арсенал" ва ПСВ ўртасидаги учрашувнинг янги санаси кейинроқ маълум қилинади.

Европа Лигасининг биринчи туридан сўнг "Арсенал"да уч очко бор – жамоа Швейцариянинг "Цюрих" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Нидерландиянинг ПСВ жамоаси эса ўтган ҳафтада "Будё-Глимт" клуби билан дуранг ўйнагани учун бир очкони қўлга киритди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com