"Арсенал" ва "Челси"га МЮ футболчиси керак

Mirjalol Normatov
25 ноя 2018, 20:41
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андреас Перейра АПЛнинг 2 топ жамоасидан бирига ўтиши мумкин.

"Mirror" хабарига кўра, Перейрага "Арсенал" ва "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Перейра мавсум бошида МЮ таркибида ўйинларда қатнашаётганди. Бироқ у яна таркибдан тушиб қолди.

Бразилиялик футболчи АПЛда қолишни истамоқда. Унинг жамоа билан шартномаси кейинги ёзда якунига етади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror