"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2025
"Сандерленд"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юбориб ғалабани қўлдан бой берган ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган Премьер-лига етакчиси "Арсенал" бу мавсумда биринчи марта битта ўйинда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди.

Бу нафақат АПЛ, балки "канонирлар" иштирок этадиган барча мусобақалар доирасида содир бўлди.

"Арсенал" жорий мавсум АПЛнинг 11 ўйинида атиги 5 та гол ўтказиб юборди (шу жумладан, "Сандерленд"га қарши битта ўйинда иккита). Улар ҳали Чемпионлар Лигаси ёки Лига Кубогида бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган.

АПЛ

11-тур

"Сандерленд" – "Арсенал" 2:2 (1:0)

Голлар: Баллард, 36 (1:0), Сака, 54 (1:1), Троссард, 74 (1:2), Бробби, 90+4 (2:2).


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: BBC