

BBC маълумотларига кўра, "канонирлар" Майлз Льюис-Скелли ва Итан Нванери (ҳозирда "Марсель"да ижарада ўйнамоқда) каби ўйинчиларнинг трансфери бўйича таклифларни тинглашга тайёр. Иккала футболчи ҳам 2025 йилда клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.
Нванерига дортмунд "Боруссия"си ва АПЛнинг бир неча жамоаси қизиқмоқда. Льюис-Скелли эса Премьер-лига жадвалининг юқори ярмидаги жамоалар вакилларининг эътиборини тортган.
"Арсенал»"улар учун жами камида 100 миллион фунт олишни истамоқда. Бу пул молиявий фэйр-плей қоидалари бўйича соф фойда сифатида ҳисобга олинади.
Шунингдек, лондонликлар Габриэл Жезус, Бен Уайт ва Габриэл Мартинелли билан ҳам хайрлашишга тайёр.



