“Арсенал” Обамеянг билан келишиб олди, трансфер 2-3 кунда амалга ошади

Aslanov Jasurbek
22 янв 2018
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг “Арсенал” раҳбарияти билан шахсий шартнома бандлари бўйича келишиб олди.

RMC Sport хабарига кўра, футболчининг отаси бир неча кундан бери Лондонда “Арсенал” расмийлари билан музокара ўтказяпти. Айнан Обамеянгнинг отаси ўғлининг трансфер ишлари билан шуғулланяпти. 

Бу учрашувлар якунида Габон терма жамоаси футболчисининг трансфери юзасидан келишувга эришилди. Энди “Арсенал” “Боруссия” клуби билан келишиб олса бўлгани. Яқин 2-3 кун ичида трансфер расман амалга ошади. 


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: