

Микель Артета шогирдлари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва барча тўртта голни биринчи бўлимнинг ўзида урди. Нонни Мадуэке, Габриэль Мартинелли ва Габриэль Жезус биттадан гол урган бўлса, рақиб футболчиси Жек Хант ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Қизиғи шундаки, "Арсенал" Премьер-лига тарихи (1992-93 йилги мавсумидан бери)да Англия Кубоги ўйинининг дастлабки 30 дақиқасида тўртта гол урган илк жамоага айланди.
Шунингдек, Габриэль Мартинелли "Арсенал" сафида бир мавсумда Кубок ва Европа мусобақаларида 10 ва ундан ортиқ гол урган илк футболчига айланди — бунгача бундай натижани 1994-95 йилги мавсумида афсонавий Иан Райт (12 гол) қайд этган эди.



