

Лондонликлар 22 ёшли норвегиялик футболчини харид қилишга тайёрлар. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Эдегор доим "Арсенал" техник директори Эду ва мураббий Микель Артетанинг "ўнлик" позицияси учун бош варианти бўлган.
"Реал" ўйинчини сотишга рози бўлса, "Арсенал" трансфер борасида мурожаат қилмоқчи.
Эдегор ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижарада "Арсенал"да ўтказди. У АПЛ доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.



