"Арсенал" 17 ёшли польшалик футболчига харидор

Narzulla Saydullayev
4 май 2014
"Лех" клубининг 17 ёшли ҳужумчиси Давид Ковнацки "Арсенал" қизиқишлари доирасига кириб қолди, деб хабар бермоқда Metro нашри.
Польша олий лигаси ҳисобланган экстраклассада 16 ёшида дебют голини урган футболчи "канонирлар" сафига мана шу ёзда кўчиб ўтиши мумкин.

Лондон клубидан ташқари "Рома" ҳам бу ёш иқтидор эгасини кузатмоқда. Айни пайтда Давиднинг трансфер нархи 300 000 еврога баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Ковнацки Польша чемпионатида 8та ўйинда 2та гол урди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sport-express.ru