Аргентина термаси собиқ ўйинчиси: "Мессисиз бизнинг жамоани ҳеч ким танимасди"

Alisher
19 май 2020
Аргентина терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Рамон Эредия Лионель Мессининг терма жамоадаги ҳаракатларини танқид қилаётганларга жавоб қайтарди.

- Бу терма жамоа Мессисиз бугун ҳеч кимга таниқли бўлмасди. Марадона ва Лео ҳар хил инсонлар.

Диего жамоани ўзи хоҳлаганча бошқарган, Мессида эса бироз бошқачароқ, - дейди Эредия.

Месси Аргентина терма жамоаси сафида айтарли муваффақиятларга эришмаган. Терма жамоадаги ягона ютуғи Олимпиада-2008 бўлган.


AlisherMuallif
Manba: Radio Marca