

"Месси ўйиндаги ҳар бир лаҳзада иштирок этади. У ўйинни назорат қила олади.
Роналду ҳақида ёмон гап айта олмайман, аммо у тўпурар. Месси футболдаги ҳамма нарсани билади. У ҳатто тасаввур этиб бўлмас нарсаларни қилади. Унинг идроки, майдонни кўриш қобилияси, паслари умуман бошқа даражада.
Бу ҳақда ким билан гаплашмай, у буни тасдиқлайди, фақатгина Роналдунинг яқинлари ва жамоадошларидан ташқари. Улар сиёсий тарафлама Роналдуни зўр дейишади. Роналду менинг дўстим, мен унинг даражасига шубҳа қилмайман. Аммо, Месси ундан зўр", - дейди Туран.



