АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум

Sherzod Nurmatov
30 окт 2025
АПЛ расмий сайти ой мураббийлиги учун кураш олиб бораётган мутахассислар рўйхатини маълум қилди.

Мукофот учун 4 нафар мураббий даъвогарлик қилмоқда: 

Микель Артета ("Арсенал", 3 ғалаба), Рубен Аморим ("Манчестер Юнайтед", 4 ғалаба), Андони Ираола ("Борнмут", 2 ғалаба ва 1 дуранг) ва Унаи Эмери ("Астон Вилла", 3 ғалаба).

Ғолиб мураббийлар ва мухлислар томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади. Ушбу мавсум "Кристал Пэлас"дан Оливер Гласнер ва "Ливерпул"дан Арне Слот аллақачон ойнинг энг яхши мураббийи деб топилган эди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: premierleague.com