АПЛ Шон-шараф залига яна икки футболчи киритилди

Eldor Akmurzayev
18 май 2021
Аввалроқ, Алан Ширер ва Тьерри Анри Англия Премьер-лигаси Шон-шараф залидан ўрин олганди.

Лига расмий сайтида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра ушбу номга лойиқ кўрилган навбатдаги икки футболчи маълум бўлди. Булар: МЮ афсоналари Эрик Кантона ва Рой Кин.

Жорий йил ташкил қилинган Шон-шараф залидан яна 4 футболчи жой олиши кўзда тутилган ва уларнинг кимлиги яқин орада маълум бўлади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: twitter.com/premierleague