АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?

Sherzod Nurmatov
19 фев 2026
Англия Премьер-лигаси — энг кучли ва ҳомийлар учун энг жозибадор чемпионат.

Лига раҳбарияти клублар учун қўшимча даромад жалб қилиш йўлини топган, аммо клубларнинг ўзларига бу ғоя унча маъқул эмас.

"Daily Mail" хабарига кўра, АПЛ клубларга майдон ёнидаги реклама баннерларининг 60% қисмини марказлашган тарзда сотишни таклиф қилган. Дастлабки баҳоларга кўра, бу клубларга йилига қўшимча 750 млн фунтгача даромад келтириши мумкин эди — бу модел, масалан, Америка футболида қўлланади.

Бироқ "катта олтилик" клублари — икки Манчестер жамоаси, "Арсенал", "Челси" ва "Тоттенхэм" бу ғояга катта қизиқиш билдирмади. Улар ўзлари реклама ва ҳомийликдан кўпроқ даромад топа олишига ишонади.

Келтирилаётган асослардан бири — АПЛ топган ҳомий клуб ҳомийси билан манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқариши мумкинлиги. Шу билан бирга, клублар тамоман рад жавобини бергани йўқ: улар лига томонидан нега бу ғояга қизиқиш билдириш кераклиги ҳақида янада асослироқ сабаблар тақдим этилишини кутмоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Daily Mail