АПЛ клуби Левандовски билан алоқа ўрнатди

Eldor Akmurzayev
18 май 2021
Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Бавария” форварди Роберт Левандовски ёзда жамоадан кетиши мумкин. “Челси” ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон алоқа ўрнатган ва лондонликлар уни трансфер қилишга тайёр.

Бироқ, польшалик футболчи Англияни қулай вариант деб ҳисобламаяпти, унга Испания маъқул келиши айтилмоқда.

Аввалроқ, 32 ёшли форвардга ПСЖ қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. У жорий мавсум Бундеслигада 40 та гол уриб, Герд Мюллернинг рекордини такрорлади.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Sky Sport Germany