

Ҳоланд мукофотни АПЛнинг 20 та клуб сардори ва футбол экспертлари гуруҳининг овоз беришига кўра қўлга киритди. Норвегиялик ҳужумчи Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Ҳарри Кейн ("Тоттенхэм"), Мартин Эдегор, Букайо Сака ("Арсенал"), Маркус Рэшфорд ("Манчестер Юнайтед") ва Киран Триппьер ("Ньюкасл")ни ортда қолдирди.
22 ёшли Ҳоланд жорий мавсум АПЛ 35 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 8 та голли узатмани қайд этди. Норвегиялик ҳужумчи "Манчестер Сити"нинг муддатидан аввал Англия чемпиони бўлишига ёрдам берди. Бу мавсум Ҳоланд учун АПЛдаги биринчиси бўлди.



