

"Ювентус" клуби футболчиси Анхель Ди Мария яқиндагина Аргентинага қайтиш ҳақида гапирганди. Футболчи ушбу интервьюсидан кейин пайдо бўлган саволларга жавоб қайтарди.
"Мен ёлғон хабарлар кўрганимда уларга жавоб қайтаришга ўрганмаганман. Аммо бу сафар гапираман. Аргентинага қайтиш ҳақидаги гапларим яқиндагина тарқалди. Бироқ, мен буни 2007 йилдан бери айтиб келаман. Бу мен январда "Росарио Сентраль"га қайтаман дегани эмас.
Илтимос, хабарларни тўқиб чиқаришни бас қилинг. Мен буюк клуб таркибида ўйнаётганимдан бахтлиман. Қайтишим билан жамоамга боримни бераман", -дейди Анхель Ди Мария.



