Анвар Ғофуров: "Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак"

Narzulla Saydullayev
28 июн 2024
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Анвар Ғофуров Жаҳон чемпионати саралашида рақибларнинг кучини баҳолади.

Тажрибали мутахассис бу борада Европа чемпионатини ҳам унутмади.

"Саралашда биз билган ўзига яраша яхши жамоалар йиғилди. Бунда ҳар бир рақибни ҳурмат қилган ҳолда майдонга тушиш керак бўлади, чунки исталган рақиб етарлича қийинчилик туғдириши мумкин. Ўйлашимча, бу сафар бизнинг имкониятларимиз юқори. Таркибимизда ҳар бир позицияда жуда яхши футболчилар бор. Ўйин борасида яхши шаклланган. Ҳар бир позицияда соғлом рақобат мавжуд.

Фаворит ҳисобланган Эрон ва Қатар жамоалари бегона эмас. Лекин қолганларни ҳам ҳисобга олиш керак. Бугунги кунда футбол ўзгача Буни бизга Хорватия терма жамоаси Европа чемпионатидаги иштироки билан кўрсатиб қўйди. Хорватияда жуда маҳоратли ижрочилар жамланган. Лекин бу етарли эмаслигини гувоҳи бўлдик",- деди Анвар Ғофуров. 



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia