

Антони Марсьяль ушбу мавсум АПЛ доирасида 24 та учрашув ўтказиб, 9 та гол урди ва 4 голга ҳаммуаллифлик қилди. Январь ойи эса Антони учун сермаҳсул бўлди. У 3 та кетма-кет ўйинда гол уришга эришди. Шунингдек, 2 та голли узатмани амалга оширди.
Антони Марсьяль сентябрь ва октябрь ойларида энг яхши ўйинчи деб топилган эди.



