

Испания футболига бефарқ бўлмаган мухлислар яхши билишади, "қироллик клуби"да қолган барча ўйинлар битта мавзу, "Барселона"га қарши бўладиган учрашувлар алоҳида бир мавзу.
Айнан шунинг учун ҳам, "Эл-класико"даги йирик мағлубиятдан сўнг, ОАВда "қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги гаплар тарқала бошлади.
Зизунинг ҳамюрти, Франция термаси собиқ ҳужумчиси, "Арсенал" клуби афсоналаридан бири Тьерри Анри вазиятга фикр билдирди.
- Тўғри, бу икки клуб учун "Эл-класико" ўта муҳим ҳисобланади. Аммо Зидан "Реал" учун қилган ишлар ва қисқа вақт ичида у билан эришган ютуқлардан сўнг, унинг ишдан олиниши ҳақидаги гапларни эшитиш кулгили, деди Тьерри Анри.




