Анри Мбаппенинг "Реал"да ўйнаши ҳақида: "Жамоа 6-7 йил мобайнида Испания ва Европада етакчилик қила олади"

Alisher
10 мар 2024
Тьерри Анри "Реал" Килиан Мбаппе билан Европада етакчилик қилади деб ҳисоблайди.

"Агар Мбаппе у ерга ўтса ["Реал"га], уларда Европа ва ўз лигаларида эҳтимол олти-етти йил мобайнида етакчилик қиладиган жамоа бўлади, сабаби уларнинг барчаси ёш", – дейди "Арсенал", "Барселона" ва Франция терма жамоаси собиқ форварди.

Эслатиб ўтамиз, Килиан Мбаппе "Реал"га эркин агент мақомида ўтиш учун ПСЖ билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди.

Ҳужумчи Лига 1да жорий мавсум 21та гол урди ва тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда.


AlisherMuallif
Manba: Daily Mail