

Англиялик футболчи Глазго клуби билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган шартнома имзолади.

Окслейд-Чемберлен Шотландияга эркин агент мақомида кўчиб ўтди. Тажрибали ярим ҳимоячининг охирги клуби Туркиянинг "Бешиктош"и бўлиб, у 2025 йилнинг ёзида мазкур жамоани тарк этган. У ерда 50 ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.



