

Гарет Барри фаолияти давомида "Астон Вилла" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. У "шаҳарликлар" таркибида Англия чемпионати ва кубогида ғолиб чиққан эди. Англия терма жамоаси таркибида умумий ҳисобда 53та учрашувда майдонга тушди. Терма жамоа билан Евро-2008 ва ЖЧ-2010 да иштирок этди.



