

36 ёшли италиялик футболчининг туринликлар билан шартномаси 1 июлда якунига етган ва у айни дамда эркин агент мақомида.
"Мен у билан душанба куни келажаги борасида гаплашдим. У келиб қандайдир қоғозларга қўл қўйиши учун таътилини бекор қилиш ғалати бўларди, сабаби у икки йил кетма-кет деярли дам олмади", - дейди Аньелли.
Футболчи ўтган мавсум "Ювентус" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



