Андрей Сидоров "Навбаҳор" билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси аниқ

Iskandarov Abdulaziz
15 июл 2022
"Навбаҳор" таркибида ўзгаришлар юз бермоқда.

Жорий мавсум бошида "Навбаҳор"га келиб қўшилган ҳужумчи Андрей Сидоров жамоани тарк этди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

"Жамоамизнинг 27 ёшли ҳужумчиси Андрей Сидоров “Навбаҳор”ни тарк этди. Сидоров фаолиятини “Қўқон-1912” жамоасида давом эттирадиган бўлди. У “лочинлар” таркибига жорий мавсумда айнан қўқонликлар сафидан қўшилганди. Футболчи Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси баҳсларида жамоамиз таркибида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 65 дақиқа ўйнади. 

Биз Андрей Сидоровга “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз миннатдорлигимизни билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз",- дейилади расмий хабарда. 


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: championat.asia