Андрей Микляев: "Ғалабани қўлдан чиқариш бироз аламли"

Narzulla Saydullayev
10 мар 2019
Суперлига 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг Андрей Микляев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун мавсумнинг биринчи ўйинини ўтказдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Албатта, ғалабали натижани ушлаб қола олмаганимиздан бироз хафамиз. Ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик. Ҳали барчаси олдинда.

Икки ҳафта Тошкентда тайёргарлик кўрамиз. 2-турда "Динамо"га қарши баҳсга пойтахтда тайёрланамиз. "Сурхон" Суперлигада иштирок этиши сўнгги паллада ҳал бўлди. Шунга қарамай ўйинни шакллантиришга ҳаракат қилдик.

Асилбек Омонов бугун яхши ўйнади. Ҳозирги кунда у жамоамизда биринчи рақамли посбон. Бу йилги мақсадимиз Суперлигада рақобатбардош жамоа тузиш.

"Металлург" ўтган йил 5-ўринни олганини унутмайлик. Уларнинг сафида тажрибали футболчилар кўп. Ўйламанки улар билан 1:1 ҳисобидаги дуранг у қадар ёмон эмас", - дейди Микляев. 



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia