

"Кутилганидек ўйин оғир ўтди. Курашларга бой бўлди. Ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, бунга рақиб сабабчи бўлди. Хатто мана шундай ўйинда ҳам имкониятларга эга бўлдик. Агар биринчи таймда гол уриб олганимизда рақиб кўпроқ ҳужумга ўтарди ва бизда имконият янада кўп бўларди. Олдимизда иккита қийин баҳс бор. Фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", - дейди Андрей Фёдоров.




