

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "бургутлар" "Астана" вингери Усмон Камарани жамоага таклиф этмоқчи.
27 ёшли футболчи декабрда Қозоғистон жамоаси билан шартномасини бекор қилганди. У фаолияти мобайнида Швециянинг "АФК Эскильстуна", Норвегиянинг "Волеренга", шунингдек, Грузиянинг "Дила" ва "Динамо" Тбилиси жамоаларида тўп тепган. Футболчининг трансфер қиймати 1 млн евро деб баҳоланмоқда.



