Анчелотти Лига 1да 9 ўринни эгаллаган жамоани бошқариши мумкин

Aslanov Jasurbek
28 май 2024
Карло Анчелоттининг ўғли Давиде Анчелотти "Реал"ни тарк этади.

Маълумотларга кўра, Лига 1 клуби "Реймс" "Реал" мураббийлар штабида ишлаётган Давиде Анчелоттига қизиқиш билдирмоқда. Чемпионлар лигаси финалидан сўнг "Реймс" 34 ёшли мутахассис билан фаол музокараларга киришади.

Жорий мавсум якунига кўра "Реймс" Лига 1да 47 очко тўплаб, 9 ўринни банд қилди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: RMC Sport