

Стэйвли бошқараётган PCP Capital Partners инвестицион компанияси премьер-лига клубини сотиб олишга яқин турибди.
Яқин орада расмий таклиф юборилади.
44 ёшли Стэйвли клуб вакиллари билан АПЛ 7-турида «Ливерпуль» билан ўйин (1:1) вақтида кўришганди.
У рождество байрамига қадар клубни сотиб олиб январь ойида трансферлар учун пул ажратишга тайёр.
Стэйвли 22 ёшида ҳеч қандай маълумотсиз ресторан бизнесини бошлаганди, айни пайтда эса араб миллиардерлари билан яқин ҳамкорлик қилувчи компанияни бошқармоқда.




