Алвес "Барселона" ўринбосарлари таркибида машғулот ўтказмоқда

Sherzod Nurmatov
29 окт 2022, 12:25
Дани Алвес Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўришда давом этмоқда.

"Барселона" расмий сайти хабарига кўра, футбол тарихидаги энг совриндор футболчи Мексика чемпионатида мавсум якунланганидан кейин "кўк-анорранглилар" ўринбосарлари жамоаси билан машғулот ўтказмоқда. Дани "УНАМ Пумас" жамоаси футболчиси бўлиб, жорий мавсумни 1 октябрь куни якунлаганди.

Миш-мишларга кўра, Бразилия терма жамоаси мураббийлар штаби фахрий ўйинчини Қатардаги мундиаль учун рўйхатга киритишни режалаштирмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади. Бразилия "G" гуруҳида Сербия, Швейцария ва Камерун билан беллашади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com