Аллегри: "Ювентус" Хавининг "Барселона" билан хайрлашувини бузмоқчи"

Aslanov Jasurbek
23 май 2015, 16:10
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри таъкидлашича, туринликлар Хавининг "Барселона" билан хайрлашув байрамини буза олади.

"Бу Хавининг "Барселона"даги сўнгги учрашуви бўлади, аммо биз хайрлашувни бузишга ҳаракат қиламиз. "Барселона"да уч нафар ажойиб ҳужумчиси - Месси, Суарес ва Неймар, шу билан бирга Андрес Иньеста бор. "Барса" финалда ўйнашга ўрганиб қолган, аммо бизда тажриба камлиги учун муаммолар пайдо бўлмайди. Биз ғалабани кўзлаганмиз" - дейди Аллегри.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com