

"Россонерилар"нинг янги мураббийи "Марсель" ярим ҳимоячисини билан "Ювентус"да бирга ишлаган.
Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, агар ярим ҳимоячига жозибадор таклиф келиб тушса, Рабьо "Марсель" билан кетиш тўғрисида оғзаки келишувга эга. Аммо ҳозирча 30 ёшли француз "Марсель"ни тарк этиш ниятини билдирмаган, клуб эса уни янги мавсум олдидан жамоа етакчиларидан бири сифатида кўрмоқда.
Ўтган Лига 1 мавсумида Рабьо 29 ўйинда 9 гол уриб, 4 та голли узатма берди.



