Аллегри "Лацио" бош мураббийи бўлиши мумкин

Mirjalol Normatov
14 окт 2020
"Милан" ва "Ювентус"даги фаолияти билан машҳур бўлган мураббий Массимилиано Аллегри А Серияда иш бошлаши мумкин.

"Il Messaggero" хабарига кўра, 53 ёшли мутахассиснинг хизматларига "Лацио" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Рим шаҳри клуби президенти Клаудио Лотито бош мураббий Симоне Индзагининг фаолиятидан мамнун эмас.

Олдинроқ Аллегрининг хизматларига "Интер" ҳамда "Рома" клублари қизиқиш билдирганди.

"Лацио" Италия чемпионатининг дастлабки 3 турида 4 очко жамғарди ва турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги турда жамоа "Сампдория"га қарши баҳс олиб боради.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Il Messaggero