

Таниқли шарҳловчилар Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев бу турнирни шарҳлаб бориши ҳам маълум қилинганди.
Бугун ЗўрТВ телеканали ўзининг телеграмдаги каналида Алишер Узоқов учинчи шарҳловчи сифатида Евро-2024ни шарҳлаб боришини эълон қилди. Шундай қилиб, Алишер Узоқов узоқ муддатли танаффусдан сўнг шарҳловчиликка қайтади.
Маълумот учун, Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар давом этади.



